“Бавария” дарвозани арзон дарвозабонга топширади
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, “Бавария” раҳбарияти исроиллик дарвозабон Даниэль Перец трансферини ижобий ҳал қилди.
Манбага кўра, мюнхенликлар 23 ёшли голкипер учун беш миллион евро харажат қилади. Перец 2019 йилдан бери Тель-Авивнинг “Маккаби” клуби дарвозасини қўриқлаб келаётган эди.
Исроиллик ўз посбони учун етти миллион евро сўраган. “Бавария” мутасаддилари музокаралар вақтида бу суммани арзонлатишга муваффақ бўлди.
Кучли бешлик лигасига кўчиб ўтаётган Даниэль Перец “Бавария” билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлди.

Фикрлар