"Бавария" Дортмунддан Суперкубокни олиб кетди
Германия Суперкубоги–2026 баҳси якунига етди. Дортмунд шаҳридаги «Дортмунд» стадионида ўтган учрашувда маҳаллий «Боруссия» Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини қабул қилди. Беллашувга Даниэль Шлагер бош ҳакам сифатида хизмат қилди. Натижада «Бавария» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 28-дақиқада очилди: «Бавария» ҳимоячиси Натаниэль Браун рақиб дарвозасини ишғол этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+1-дақиқада вингер Майкл Олисе мюнхенликлар устунлигини икки тўпга етказди. 75-дақиқада «Боруссия» ҳужумчиси Фабиу Силва ҳисобни қисқартириб, майдон эгалларига умид уйғотди. Бироқ 90-дақиқада «Боруссия»нинг қара-заргалари ҳимоячиси Рами Бенсебаини тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини бир футболчисиз қолдирди.
Ўтган мавсум якунига кўра «Бавария» 89 очко жамғариб, Германия чемпиони бўлган эди. Шунингдек, мюнхенликлар мамлакат кубогини ҳам қўлга киритган. Дортмунднинг «Боруссия»си эса вице-чемпион сифатида Суперкубокда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Германия Суперкубоги ҳам «Бавария» фойдасига ҳал бўлган. Ўшанда Мюнхен клуби «Штутгарт» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Фикрлар