“Бавария” футболчиси жамоадаги ўрнидан норози
“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих жамоада берилаётган ўйин амалиётидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Sport1 нашрининг ёзишича, 22 ёшли футболчи бу мавсум атиги 10 марта асосий таркибда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 4 гол (1 пас)га муаллифлик қилган. Маълум бўлишича, футболчи ёзги трансферлар мавсумида “Манчестер Сити” ва “Лейпциг” жамоаларидан бирига ўтиши мумкин.
– Муаммо жамоа етарли ўйин амалиёти берилаётганида. Мен мураббийлар штабидан ҳеч нарса талаб қилмаяпман. Мен ҳам барча хоҳлаган нарса – вазиятни ўзгартиришни истайман. “Бавария”да узоқ йиллар қолмоқчиман, – дейди Киммих.
Фикрлар