«Бавария» Кейнга узоқ муддатли ўринбосар топди
«Бавария» «Монако» ҳужумчиси Парис Бруннерни Гарри Кейннинг келажакдаги вориси сифатида сотиб олишни режалаштирмоқда.
«Монако» клуби ҳужумчиси Парис Бруннер яқин вақтларда Франция чемпионатини тарк этиб, Германия Бундеслигасига йўл олиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ёш форвардга жиддий қизиқиш билдирётган клублар орасида мюнхенлик «Бавария» алоҳида ажралиб турибди. Германия чемпиони Бруннерни жамоанинг келгуси йиллардаги асосий ҳужумчиси сифатида кўришмоқда ва уни Гарри Кейннинг узоқ муддатли вориси сифатида режалаштираётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Бруннер атрофидаги курашда «ПСЖ», «Арсенал» ва «Барселона» каби гранд клублар ҳам иштирок этмоқда. Бу эса футболчининг трансфер бозоридаги нуфузи ва сўровига янада ойдинлик киритмоқда.
20 ёшли немис ҳужумчиси 2024 йил августидан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027/2028 йилги мавсум якунлангунча амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Бруннернинг бозор қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)