"Бавария" МЮ сўраган пулни бермоқчи эмас
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминейнинг "Бавария"га трансфери барбод бўлиш арафасида. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" ўз ярим ҳимоячисини сотишдан камида 40-45 миллион евро ишлаб олиш ниятида. Аммо немис гранди Скотт учун бунча маблағ тўламоқчи эмас. Қайд этилишича, Мактоминейга шахсан мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухел қизиқмоқда.
2022/2023 йилги мавсумда Мактоминай “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг “қизил иблислар” билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар