«Бавария» нега Барколядан воз кечгани изоҳлади
«Бавария» спорт директори Макс Эберл ёзги трансфер ойнасида нега ҳужумчи Брэдли Барколя билан шартнома имзоланмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Ҳа, биз Брэдлини «Бавария» учун номзод сифатида кўриб чиққанмиз. Лекин трансфер баҳосини эшитганингизда... бу биз учун жуда катта сумма эди. Луис Диас? У ерда вазият бошқача бўлган. У – одамлар стадионга айнан уни кўриш учун келадиган ўйинчи», — деди Эберл Sport Bild нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Барколя «ПСЖ» таркибидан «Ливерпуль»га 125 миллион евро эвазига ўтган эди. Англия гранди сафида 24 ёшли вингер барча мусобақалар доирасида бешта ўйинда майдонга тушди, аммо ҳалигача гол ҳам, голли пас ҳам қайд этолмади.

Фикрлар