"Бавария" Николас Жексон билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўтган мавсумни ижара асосида жамоада ўтказган ҳужумчи Николас Жексонга миннатдорлик билдирди.

Немис гранди сенегаллик футболчини "Челси"дан тўлиқ сотиб олмасликка қарор қилди. Жексон ўтган мавсум Бундеслигада 23 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

"Бавария" матбуот хизмати қуйидаги мурожаатни эълон қилди:

"Раҳмат, Нико! Бу мавсум клубимиз тарихида унутилмас бўлиб қолади.

Биз билан бирга кечирган барча лаҳзалар ва жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссанг учун ташаккур!"

Эслатиб ўтиш жоиз, "Бавария" ўтган мавсум Бундеслига ва Германия Кубогида ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!