Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бавария" олис юртдан футболчи олиб келди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Европа футболида янги ном пайдо бўлди

18 ёшли марказий ярим ҳимоячи Бара Сапоко Ндиайе расман «Бавария» футболчисига айланди. Гамбия чемпионатида иштирок этувчи «Гамбинос Старс» клубидан амалга оширилган бу трансфер ҳақида мюнхен жамоасининг матбуот хизмати расмий сайт орқали маълум қилди. Ёш футболчи билан беш йиллик шартнома имзоланди – келишув 2030/2031 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

Аввалроқ, Сенегал терма жамоаси аъзоси бўлган Ндиайе «Бавария» бош мураббийи Венсан Компанига манзур бўлгани ва асосий жамоага қўшилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра, футболчи бевосита бельгиялик мутахассис қўл остида машғулотлар олади. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, трансфер қиймати 3,5 миллион евро атрофида бўлган.

Ндиайе 2026 йилнинг биринчи ярмини «Бавария» сафида ижара асосида ўтказди. Ўтган мавсумнинг якуний қисмида у асосий таркибда тўртта ўйинда қатнашди.  

Ёзда эса Ндиайе Сенегал терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди ва мусобақада бир учрашувда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ