"Бавария" "Реал" юлдузига қизиқмоқда
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси раҳбарияти мадридлик "Реал" ҳужумчиси, Бразилия терма жамоаси юлдузи Винисиус Жуниорни ўз сафида кўришга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, мюнхенликлар ҳозирда 25 ёшли бразилиялик футболчи ва "Реал" ўртасида янги шартнома борасида кетма-кет олиб борилаётган музокараларни диққат билан кузатмоқда. Агар томонлар келишувга эриша олмаса, "Бавария" Винисиусни қўлга киритиш учун расмий ҳаракат бошлаши мумкин.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Винисиусга "Манчестер Сити" ҳамда Саудия Арабистони клублари томонидан ҳам жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутаҳассислар бразилиялик ҳужумчининг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 140 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионатида "қироллик клуби" сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар