“Бавария” “Сити”дан мураббий олди
Яқингача “Манчестер Сити”да ишлаб келган мутахассис энди Бундеслигада фаолият юритиб, “Бавария”да Венсан Компанига ёрдамчилик қилади.
Бундеслига чемпиони – Мюнхеннинг “Бавария” клуби расмий сайти орқали Хосеп Гвардиола мураббийлар штабида фаолият юритган мутахассис Даниэль Фрэдли билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
- Мюнхенга хуш келибсиз, Даниэль!, - деб ёзди “Бавария” матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” 2025-2026 йилги мавсумда ҳам Германия Бундеслигаси турнир жадвалида ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. Мюнхен жамоаси 15 та ўйиндан сўнг 41 очко тўплаган. Иккинчи ўринда бораётган Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидан устунлик 9 очкони ташкил қилади.



Фикрлар