"Бавария" тарихидаги энг қиммат трансферга қўл урмоқда
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц «Бавария» скаутлари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар футболчини қўлга киритиш ниятидан қайтмаган. Унга қизиқиш 2025 йил ёзидаёқ бошланган, энди эса «Бавария» Вирц учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Агар «Ливерпуль» бу таклифни қабул қилса, ушбу келишув «Бавария» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Ҳозирча мюнхен клубининг рекорди «Тоттенхэм»дан Харри Кейнни 95 миллион евро эвазига сотиб олиш трансфери ҳисобланади.

Фикрлар