"Бавария" унинг хизматларидан воз кечади

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Хави Мартинес жорий мавсум якунлангач жамоадан кетади.

Sky Sport Deutschland тарқатган хабарга кўра, немис гранди 31 ёшли испаниялик футболчининг тез-тез жароҳат олаётгани боис ҳам уни сотиб юборишга қарор қилган. Мартинеснинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 13 млн еврога баҳоланмоқда.

Хави Мартинес “Бавария” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 232 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!