"Бавария" устозига янги чақирув!

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Германия терма жамоасини бошқариши мумкин.

10-сентябрь якшанба куни Ханс-Дитер Флик Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. "90min" нашри хабарига кўра, "Бавария"да жорий йилнинг баҳоридан бери ишлаб келаётган Тухель номзодлар қаторида.

Тахминларга кўра, мутахассисга мавсум охиригача Мюнхен клубидаги фаолиятини терма жамоадаги фаолияти билан бирлаштиришга рухсат берилади, шундан сўнг мураббий миллий терма жамоани тўлиқ бошқаради ва у билан бирга 2024 йилги Европа чемпионатини ўтказади.

Флик ўрнига номзодлар рўйхатида "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ва айни дамда ишсиз Юлиан Нагельсманн ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!