«Бавария» янги дарвозабонни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Фулхэм» клуби дарвозабони Бернд Лено яна ватанига қайтиши мумкин. 

Нашр маълумотларига кўра, 34 ёшли посбон хизматларига мюнхенлик «Бавария» жиддий қизиқиш билдирган. Германия чемпиони келаси мавсум учун Лено номзодини захира дарвозабони сифатида кўриб чиқмоқда. Бернднинг ўзи ҳам таклиф этилган рольга қарамай, мюнхен суперклубига ўтиш вариантини ижобий баҳолаётгани айтилмоқда

Ленонинг «Фулхэм» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Шу боисдан, агар томонлар келишувга эришса, немис дарвозабони «Бавария» сафига эркин агент сифатида, яъни бепул қўшилиши мумкин.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Лено бешта учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан саккизта тўп ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!