"Бавария" янги рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси Германия Суперкубоги тарихида 12-марта ғолиб чиқди. Дортмундда ўтган баҳсда мюнхенликлар маҳаллий «Боруссия»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа «Бавария» мусобақа тарихида энг кўп Суперкубок ютиб келаётган клуб сифатида рекордини янада мустаҳкамлади. 

Уларнинг энг яқин таъқибчиси ҳам айнан «Боруссия» бўлиб, дортмундликлар бу совринни олти марта қўлга киритган.

Учрашув «Дортмунд» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинга бош ҳакам сифатида Даниэль Шлагер тайинланди. Мюнхенликлар таркибида Натаниэль Браун ва Майкл Олисе гол урди. Мезбонлар сафида ягона гол муаллифи Фабиу Силва бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Германия Суперкубоги ҳам «Бавария» ғалабаси билан якунланган эди. Ўшанда мюнхенликлар «Штутгарт»ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Ўтган мавсум якунига кўра «Бавария» 89 очко тўплаб, Германия чемпионига айланди. Шунингдек, клуб мамлакат Кубогини ҳам қўлга киритди. 

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси эса Бундеслигада вице-чемпион бўлгани учун Суперкубокда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!