"Бавария" ёш юлдузини жамоада сақлаб қолмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби Леннард Карль билан келишувни узайтиришни мақсад қилган.
"Bild" нашри берган хабарларга кўра, "Бавария" 17 ёшли иқтидорли футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича музокаралар олиб боради. Таъкидланишича, ярим ҳимоячининг амалдаги келишуви автоматик тарзда профессионал даражага ўтади. Клуб унинг маошини ошириш масаласини ҳам кўриб чиқяпти. Ҳозирда унинг маоши 1-2 миллион евро бўлиб, янги шартномага кўра бу сумма 5-7 миллион еврогача кўтарилади.
Аввалроқ, Карль "Реал Мадрид"да ўйнаш орзуси бор эканини айтганди.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсум барча турнирларда умумий 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.



Фикрлар