«Байер» Гримальдо учун нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Байер» 30 ёшли ҳимоячи Алехандро Гримальдо билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

 

Манбага кўра, клуб келаси ёзда шартномаси якунланадиган испаниялик футболчига трансфер баҳосини белгилаб бўлган. Гримальдо хизматларига қатор етакчи европалик жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Челси», «Барселона», Мадриднинг «Атлетико»си ва «Ювентус» каби клублар бор.

 

Ўтган мавсумда Гримальдо барча мусобақалар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушди, 14 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.

 

Эслатиб ўтамиз, Гримальдо «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йили асосий жамоа сафида дебют қилмасдан клубни тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!