"Байер"га Франциядан мураббий келади

  • 12 May 20:45
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциянинг "Монако" клуби бош мураббийи Адолф Хюттер Германиянинг "Байер" жамоасида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри маълум қилмоқда.

Манба хабарига кўра, леверкузенликлар раҳбарияти Хюттернинг жамоани ҳозирги даражасини сақлаб қолишга қодир эканига ишонч билдирмоқда. Австриялик мутахассис 2023 йилдан бери "Монако"ни бошқариб келмоқда.

Жамоа унинг раҳбарлигида унвонни қўлга кирита олмаган бўлса-да, биринчи мавсумда иккинчи поғонани эгаллади ва ҳозирда "Марсель"дан 1 очко орқада қолиб, учинчи ўринда бормоқда.

Аввалроқ, хабар қилинганидек, "Байер"га 3 та соврин келтирган Хаби Алонсо мавсум якунида "Реал Мадрид"га ўтади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!