Бечора грек теннисчиларининг кучи етмади
Zohir2018
Мусобақа давом этмоқда
Хабарингиз бор, Австралияда "ATP Cup" турнирининг гуруҳ босқичида Канада ва Греция терма жамоалари рақобатлашмоқда.
Яккалик баҳсларининг икки учрашувида канадалик теннисчилар ғолиб бўлди. Терма жамоалар ўртасидаги жуфтлик беллашувларида Ф.Оже ва Д.Шаповалов тандеми М.Перволаракис ва С.Циципас дуэтига қарши кортга тушди.
Унда Оже ва Шаповалов рақибларини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва терма жамоасини 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Изоҳлар (0)