Бекхэм ва Неймар
Ads

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм ўзининг Инстаграм саҳифасида ҳамюрти Льюис Хэмилтонни "Формула-1" чемпионатидаги ғалабаси билан қутлади. Эслатиб ўтамиз, "Мерседес" жамоаси пилоти "Мексика Гран-при"сида тўққизинчи бўлиб маррага етиб келган, аммо муддатидан олдин титулни қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги 4-чемпионлигидир.

У ёшлигидан ҳақиқий чемпион. Мен буни билардим, – деб ёзади Бэкхем. – Бу жуда қийин иш ва машаққат талаб қилади. Чемпионлик билан яна бир марта табриклайман.

Шунингдек, ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳам спортчини қутлаган.

Эй, Льюис! Бу Неймар. Мен жаҳон чемпиони бўлганингдан хурсандман. Ғолиб! —дейди бразилиялик футболчи.