Беларусь гўзали ғолиб бўлди

Беларуслик Виктория Азаренко Монтеррей шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган мусобақада иккинчи даврага йўл олди.

Виктория турнирининг биринчи даврасида япониялик Мию Като билан куч синашди. Икки сет давом этган ўйинда Азаренко 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Беларусь гўзали "Abierto GNP Seguros"нинг иккинчи босқичида қозоғистонлик Зарина Диясга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!