Bellator юлдузининг UFC даги кейинги рақиби маълум
Америкалик профессионал аралаш яккакураш устаси Остин "Жентлмен" Вандерфорд UFC дебютанти Жан-Пол Лебоснояни билан жанг қилади. Бу ҳақда "MMA Junkie" нашри хабар бермоқда.
Журналистлар промоушен ичидаги инсайдерларга ишора қиляпти. 2026 йил 21 февраль куни АҚШнинг Ҳюстон шаҳридаги "Toyota Center" стадионида бўлиб ўтадиган "UFC Fight Night 266" мусобақасида Вандерфорд - Лебоснояни жанги ўтказилади.
Маълумот учун, Вандерфорд собиқ UFC юлдузи Пейж Вансантнинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Bellator промоушенидаги фаолиятидан сўнг Остин UFC да иккита жанг ўтказди. Дебютда у Николай Веретенниковни техник нокаут билан мағлуб этди, кейин эса Рамиз Браҳимайга бўғиш йўли билан ютқазди.



Фикрлар