Беллингем бу ёзда "Реал"дан кетмоқчи
«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлгани маълум бўлди.
Журналист Пепе Альварес хабарига кўра, футболчининг отаси Марк Беллингем ўтган мавсум якунида мадридликлар раҳбарияти билан учрашиб, ўғлининг жамоадан кетиши масаласини кўтарган.
Сабаб сифатида спорт соҳасидаги баъзи номувофиқликлар ва қарашлар фарқи тилга олинган. Аммо клуб позицияси қатъий бўлган: раҳбарият Жуд Беллингем сотилмаслиги ва жамоани тарк этмаслигини дарҳол маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингем 2023 йили дортмундлик «Боруссия» таркибидан «Реал»га 127 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнигача амал қилади.
Шу вақтга қадар ярим ҳимоячи «Реал» таркибида барча мусобақалар доирасида 140 ўйин ўтказиб, 46 та гол урди ва 33 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар