Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Беллингем гол уришда Зидандан ўтиб кетди

Зўрдан зўр чиқаверади

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем энди жамоа таркибида урилган гўллар сони бўйича афсонавий Зинедин Зидандан ўтиб кетди.

Инглиз футболчиси якшанба куни Ла Лига доирасида ўтган «Расинг»га қарши ўйинда «Қироллик клуби» ғалабасига ҳисса қўшди. У учрашувнинг 22-дақиқасида ҳисобни очди. Ушбу гол Беллингем учун «Реал» таркибидаги 50-гўл бўлди. 

Madrid Zone нашри маълумотига кўра, шу тариқа у ўз болалигидаги қаҳрамони Зинедин Зидан натижасини янгилади. Франция афсонавий ярим ҳимоячиси мадридликлар сафида жами 49 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Қизиғи шундаки, Беллингем бу кўрсаткичга анча кам ўйинда эришди: Жуд ҳисобида 154 ўйин бўлса, Зидан «Реал» таркибида 227 та учрашув ўтказган.

Зинедин Зидан 2001–2006 йиллар орасида мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган. Жуд Беллингем эса «Реал» сафига 2023 йил ёзида қўшилган.

Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа «Расинг» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ