Беллингем музокара бошлади
TEAMtalk нашрининг ёзишича, "Реал" раҳбарияти англиялик ярим ҳимоячи билан музокараларни йил охирига қадар якунлашни режалаштирмоқда.
Янги шартнома имзоланса, Жуд Беллингемнинг маоши сезиларли ошиши кутилмоқда. Ҳозирги пайтда у бир мавсум учун тахминан 20 миллион евро иш олади, янги битим эса бу миқдорни 30 миллион евро атрофигача кўтариши мумкин.
Келишув камида 2031 йил ёзигача мўлжалланаётгани айтилмоқда, бироқ аниқ муддат бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.
Беллингем "Реал" таркибида барча мусобақалар доирасида 148 та ўйин ўтказган. У шулар давомида 49 та гол урган ва 36 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар