Беллингем «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида танлов қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчиларидан бири саналган Жуд Беллингем «Манчестер Сити» сафига ўтиш имкониятига қизиқмаяпти. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглиз яримҳимоячиси ўз келажагини айнан мадридликлар билан боғлашни истаяпти ва клуб билан шартномасини узайтиришга кўпроқ мойил. Ҳозирги битим 23 ёшли футболчи ва «қироллик клуби» ўртасида 2029 йил ёзигача амал қилади.

Transfermarkt портали Беллингемнинг бозор қийматини 160 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Испания Ла Лигасида Беллингем еттита учрашувда майдонга тушди. У шу вақт ичида учта гол уриб, икки бор ҳамкасбларига голли пас йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!