Беллингемнинг нархи “сакради”
Transfermarkt маркет портали Испания чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер суммаларини янгилади.
Ла Лига дебютанти Жуд Беллингем “Реал”даги самарали ўйини натижасида трансфер қийматини кўтариб олди. Англиялик футболчининг нархи 30 миллион еврога ўсди.
20 ёшли ҳужумкор футболчи энди 150 миллион еврога баҳоланмоқда. “Реал” Беллингемни олиш учун 103 миллион евро сафрлаган эди.
Нархи кэнг кўп кўтарилган футболчилар учлигига “Реал Сосьедад”нинг япониялик легионери Макефуса Кубо ва “Барселона”нинг 16 ёшли юлдузчаси Ламин Ямаль ҳам киритилди. ҳар иккиласининг нархи 50 фоизга кўтарилди ва айни пайтда улар 50 миллион еврога баҳоланяпти.
Фикрлар