
"Беневенто" - "Женоа": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 13-туридан ўрин олган "Беневенто" - "Женоа" ўйинини сайтимиз матнли кўринишда сизга тақдим этади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди.
Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаоллик билан ўтказмоқда. Бироқ зарбадан дарак йўқ.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
ГОЛ! "Беневенто" ўйин масаласини деярли ҳал қилди.
Марко Сау мўлжалда адашмади. - 88'
Жарима майдони ичида Масиело рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам нуқтага ишора этди.
- 86'
Меҳмонлар фаолликни давом эттиряпти.
- 84'
Узоқ масофадан берилган зарбани "Беневенто" посбони қайтарди.
- 81'
"Женоа"нинг ҳужумларига кескинлик етишмаяпти. Кетма-кет уринишлар бесамар якунланмоқда.
- 78'
Горан Пандев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 77'
Маран шогирдлари тўпни назорат қиляпти.
- 75'
Эдуардо Гольданига ўрнига Давиде Заппакоста ўйинга қўшилди.
- 72'
Маттиа Дестро ўз ўрнини Жанлука Скамаккага бўшатиб берди.
- 70'
Майдон эгалари ўйин назоратини қайтариб олмоқда.
- 67'
Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 65'
Яқин масофадан берилган кучли зарбани "Женоа" ҳимоячиси боши билан қайтарди.
- 63'
Ҳимояда ишончли ҳаракат қилаётган "Беневенто" футболчилари қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.
- 60'
Ҳисобда ортда қолишни бошлаган меҳмонлар олдинга ўта бошлади.
- 58'
Горан Пандев, Доминико Кришито ҳамда Иван Радованович ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Леннарт Циборра, Элдор Шомуродов ва Стефан Стураро захирага олинди.
- 57'
ГОЛ! "Беневенто" ҳисобни очди!
Роберто Инсинье қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонига кирди ва дарвозабон учун имконсиз қилиб зарба берди.
- 56'
Ҳакам Шомуродов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди, деб топди. Бироқ такрорий вазият ундай эмаслигини кўрсатди. Начора...
- 55'
Стураронинг кучли зарбасига ҳимоячилар блок қўя олишди.
- 53'
"Женоа" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Элдорда яна бир яхши имконият.
- 51'
Шомуродовнинг ажойиб узатмасини қабул қилган шериги ҳужумни давом эттира олмади
- 49'
"Беневенто" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 47'
Бўлимни фаоллик билан бошлаган мезбонлар қуруқ қўл билан ортга қайтишга мажбур бўлди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Жарима майдони ичида рақибидан ўтган Капрари йиқилиб тушди. Ҳакам жуда баҳсли вазиятда ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 41'
Дестро тезликда рақибини ортда қолдира олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.
- 39'
Ўйин назорати аста-секинлик билан майдон эгалари томонга ўтмоқда.
- 37'
Импротанинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 35'
Лападуланинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси йўлига Элдор тўғаноқ бўлди.
- 34'
Летицияга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 32'
Иккинчи қаватдан келган тўпни Шомуродов тўхтатмай дарвозага йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
- 31'
Бурчак тўпини қисқа узатма билан ўйинга киритган меҳмонлар жарима майдонига пас берди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 30'
3 рақиби қуршовида қолиб кетгна Шомуродов тўпни сақлаб қола олмади.
- 27'
Меҳмонлар орқа чизиғда қисқа узатмалар билан, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.
- 25'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Инсиньенинг берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 23'
Тўп қаршисига келган Лападуланинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 21'
Бу сафар ҳам жарима майдони яқинида "Беневенто" стандарт вазиятга эга бўлди.
- 19'
Элдордан пас қабул қилиб олган Пьяца узоқ бурчакни нишонга олди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 18'
Стураро марказда рақибга нисбатан тактик фол ишлатди.
- 16'
Жарима майдонига оширилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади. Афсуски, бу сафарги зарба бироз ноаниқ кетди.
- 15'
Рақибидан тезликда ўтиб кетган Гильоне қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Женоа"да стандарт вазият юзага келди.
- 14'
Жарима тўпини ижро этган Капрари мўлжалда бироз адашди.
- 13'
Жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоида бузган Бани огоҳлантирилди.
- 11'
Генуяликлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда
- 9'
"Женоа" футболчилари ҳужумда қоида бузди. Стандарт вазият қўлдан кетди.
- 7'
Шомуродов эрта прессингда яхши ўйнамоқда.
- 5'
"Беневенто" тўпни назорат қилмоқда.
- 3'
Стураро майдон марказида фол ишлатди.
- 2'
"Беневенто" футболчиси ҳужумда фол ишлатди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
А Серия мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Шомуродов ҳам улар орасида! Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.
Фикрлар