Бензема: Маккада мазза қиласан!

“Реал”даги юлдузли фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига кўчиб ўтган Карим Бензема бу қарорининг сабабларидан бирини очиқлади.

- Саудия Арабистони мусулмон давлат, бу ерда мени қучоқ очиб кутиб олишди. Маккада юрсанг ўзингни хотиржам ҳис қиласан.

Саудия Арабистонининг футболдаги лойиҳалари йўлга қўйилганда ҳар томонлама жуда катта иш бўлди. Бу мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиш учун бу лойиҳанинг бир бўлагига айлангим келди.

Мен маҳаллий чемпионатнинг савиясидан мамнунман. Бу ҳолатни кўриб, ҳайрон бўлдим. Чунки Европадалигимда Саудия клублари иштирокидаги учрашувларни жуда кам кўрган эдим, - деди Карим Бензема.

Бензема жорий мавсумда “Ал-Иттиҳод” сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!