Бензема: Роналду энг зўри эмас

  • 24 февраля, 15:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Карим Бензема футбол тарихидаги энг буюк футболчи кимлигини айтиб ўтди. Шунингдек, "Ал-Иттиҳод" футболчиси Криштиану Роналдунинг фикрига ҳам изоҳ билдирди.

Аввалроқ, Роналду ўзини футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи деб ҳисоблашини маълум қилганди.

- Ҳар кимнинг ўз фикри бор. У ўзини тарихдаги энг зўри деб ҳисоблади. Мен учун эса энг зўри бразилиялик Роналдо ҳисобланади.

Мен футболчиларни таққослашни ёқтирмайман. Сабаби, ҳар бирининг ўз тарихи бор деб ўйлайман, - деди "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси "ТNТ Sports" нашрига берган интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию