Бенземага Европадан янги даъвогар пайдо бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ал-Ҳилол» клуби форварди Карим Бензема фаолиятини «Трабзонспор» таркибида давом эттириши мумкин.

Туркия жамоасининг асосий трансфер мақсади аввал бошда «Ал-Ҳилол»нинг уругвайлик  ҳужумчиси Дарвин Нуньес эди. Бироқ саудияликлар билан бу трансфер бўйича келишувга эришишнинг ҳозирча иложи бўлмаяпти.

Шу орада, журналист Яғиз Сабунжуўғлу маълумотига кўра, «Трабзонспор»га яна бир вариант – Нуньеснинг жамоадоши Карим Бензема номзоди таклиф қилинган. 

Манбага кўра, 38 ёшли француз ҳужумчи билан дастлабки музокаралар бошлаб юборилган.

Бенземанинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача мўлжалланган. Саудия клуби ҳам «Реал»нинг собиқ юлдузи, ҳам Нуньес билан хайрлашишга тайёр экани айтилмоқда. Уларнинг ўрнини эса «Астон Вилла» форварди Олли Уоткинс билан тўлдириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ёзда «Трабзонспор»  яна бир суперюлдуз – Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!