Бенземага Испаниядан жамоа топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Саудия Арабистони клуби «Астон Вилла» форварди Олли Уоткинс билан келишувга эришгани айтилмоқда. Шу боисдан, жамоа 38 ёшли француз ҳужумчисини қўйиб юборишга тайёр экани хабар қилинмоқда. 

Transfer News Live нашри ElGolDigital манбасига таяниб ёзишича, Бенземани олиш вариантини «Бетис» кўриб чиқмоқда. Аммо севильяликлар музокараларга фақат бир шарт билан киришиши кутилмоқда: агар Мадрид «Реал»ининг собиқ юлдузи «Ал-Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланса.

Шу билан бирга, инсайдерлар маълумотига кўра, Карим Бензема шартномани бир томонлама бекор қилишга рози эмас. У фақат барча маоши тўлиқ тўлаб берилган тақдирдагина келишувни узишни кўриб чиқиши мумкин. «Олтин тўп» соҳиби билан амалдаги шартнома келаси ёзгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!