Бепул! Бенземани оладиган борми?
Машҳур француз ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби билан йўлларини ажратди. Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат шартномасини бекор қилгани маълум қилинди.
Шу билан Бензема эркин агент мақомини қўлга киритди. Энди у исталган жамоага эркин равишда, трансфер тўловисиз ўтиши мумкин.
Трансфер ойнаси ёпилганига қарамасдан, клублар эркин агент бўлган футболчилар билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.
ТalkSPORT нашри ёзишича, Карим Бенземага Англия Премьер-лигаси жамоалари томонидан қизиқиш бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар