Бернални "Барса"дан олиб кетадиган клуб топилди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь келаси ёзда жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, футболчига Англиянинг «Ливерпуль» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Ҳозирча Берналь бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Унинг келажаги мавсум якунида кўриб чиқилади. Агар футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса, трансфер варианти янада долзарб бўлиб қолади.
Марк Бернальнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар