Бернарду Силвага ўта жиддий даъвогар чиқди
"Реал Мадрид" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Diario нашри.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Бернарду Силвага "Барселона" ва "Атлетико" ҳам жиддий қизиқиш билдиргани маълум қилинган эди. Шу билан бирга, футболчининг ўзи Мадридда яшашни афзал кўриши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, Силванинг ёши 31 да. У ҳозир эркин агент мақомига эга — унинг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси якунланди. Бернарду Силва 2017 йилдан буён инглиз клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди, унгача эса "Монако" таркибида тўп сурган.
Ўтган мавсумда португалиялик футболчи "Манчестер Сити" сафида барча мусобақалар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 3 та гол урди ва жамоадошларига 5 та голли пас йўллади.

Фикрлар