Бернарду Силвани олмасак бўлмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити"даги фаолиятини якунлаган Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзги трансфер ойнаси арафасида "Реал"нинг асосий мақсадларидан бирига айланди, деб хабар бермоқда AS манбаси.

Испания нашри маълумотига кўра, "Қироллик клуби"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо 31 ёшли футболчини жамоага олиб келиш ғоясини шахсан қўллаб-қувватламоқда. Португалиялик мутахассис Силвани фақат майдондаги ўйини учун эмас, балки унинг етакчилик фазилатлари ва кийиниш хонасидаги нуфузи учун ҳам жамоага жуда керак деб ҳисобламоқда.

Манбаларга кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш Бернарду Силвани "Реал"га бир неча ой аввалоқ таклиф этган. Ўшанда мадридликлар мураббийлар штаби борасидаги ноаниқлик туфайли бу вариантни жиддий кўриб чиқмаган эди. Моуриньо тайинланганидан сўнг эса вазият кескин ўзгарган.

Аввалроқ ярим ҳимоячи учун асосий даъвогарлар сифатида "Барселона" ва "Атлетико" тилга олинаётган эди. Бироқ Моуриньо билан дастлабки мулоқотдан кейин Силва бошқа клублар билан музокараларни вақтинча тўхтатиб қўйгани хабар қилинмоқда.

Манба маълумотича, ҳозирда Бернарду Силва "Реал"нинг ёзги трансфер режасидаги энг устувор номзодлардан бирига айланган. Футболчининг ўзи яқинда шундай деган эди: "Мен мени чиндан ҳам истаган жойга бораман".

Португалиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафидаги фаолиятини якунлади. У бу клуб шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!