Бернарду Силванинг “Реал”даги маоши ошкор бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини мадридлик "Реал" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Transfer News Live нашри инсайдер Фабрицио Романога таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, 31 ёшли португалиялик футболчи "Қироллик клуби"га эркин агент сифатида ўтади ва уч йиллик шартнома имзолайди.

Манбанинг қайд этишича, келишувнинг молиявий жиҳатлари тўлиқ келишиб олинган. Бернарду Силванинг Мадриддаги йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, томонлар қўшимча тўловлар бўйича ҳам келишувга эришган: футболчи 10 миллион евро миқдорида кафолатланган имзо бонуси олади, яна 10 миллион евро эса унинг отаси ва агенти Жорже Мендешга комиссия сифатида тўланади.

Ўтган мавсумда Бернарду Силва Хосеп Гвардиола жамоасида энг муҳим фигуралардан бири бўлди. У "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда жами 53 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик яримҳимоячи 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У инглиз клубидаги фаолияти давомида жами 19 та соврин қўлга киритди. Улар орасида премьер-лигадаги олти карра чемпионлик ва Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!