“Беш ташаббус олимпиадаси” бошланди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилиши муносабати билан ушбу мактабга қарашли универсал спорт мажмуасида намунавий тарзда тантанали очилиш маросим тадбири ташкил этилди.

Тошкент  вилояти  ёшлар  сиёсати ва спорт  бош бошқармаси,  Тошкент  туман ҳокимлиги,  Ёшлар  ишлари агентлиги туман бўлими,  туман спорт мактаби,  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда  200 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар иштирок этишди.

photo_2023-04-01_23-59-23

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидкаримов ҳамда спорт мактаби директори Дилшод Мансуров “Беш ташаббус олимпиадаси” беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги "Файзобод" маҳалласининг ёшлари иштирокида “Қувноқ стартлар”, стол тенниси, гимнастрада, енгил атлетика, мини футбол, шашка бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

photo_2023-04-01_23-59-21

Спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Файзулла Ҳикматовнинг таъкидлашича,  тумандаги 68 та МФЙларда белгиланган дастур-режага кўра “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи босқичига старт берилади.

photo_2023-04-01_23-59-18

Маълумот учун, апрель, май, июнь ойларида “Ёшлар рақс фестивали” танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, воркоут бўйича республика спорт мусобақалари, “Ёшлар кубоги” киберспорт беллашувлари танловлари ўтказилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
To‘ychizoda Davlatbek
25/10/2023 22:37
Ajoyib
&
Ibragimov Shoxjaxon
08/04/2024 11:52
Qanbay ruyxafban utsabuiabi
&
shohrux Qo'ziboyov
13/02/2024 11:46
Qanday ruyxatdan utsa buladi
&
Feruzbek_workout
13/12/2023 12:43
Zoʻr
&
Ismoilov
23/08/2023 21:54
Yaxshi