Бешта гол: Англиянинг камбэки увол кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида Миллатлар лигаси биринчи туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари — Англия терма жамоаси  амалдаги жҳон чемпионлари бўлган Испания футболчиларини қабул қилди.

Кучли курашларга бой беллашувда ғалаба Испания термасига насиб этди — 3:2. Меҳмонлар таркибида голлар Ламин Ямаль (2-дақиқа), Алекс Баэна (60-дақиқа) ва Микель Оярсабаль (74-дақиқа) томонидан урилди. 

Англия сафида эса Энтони Гордон (36-дақиқа) ҳисобни тенглаштирди ва Ҳарри Кейн (40-дақиқа) жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ 53-дақиқада Кейн пенальтини амалга ошира олмади ва шундан сўнг инглизлар тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси янги мавсумдаги Миллатлар лигасини уч очко билан бошлади. Англия эса мусобақадаги илк ўйинини мағлубият билан якунлади. А дивизионининг 3-гуруҳида Чехия ва Хорватия терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!