Бэйл қийин аҳволда

“Реал” клуби ярим ҳимоячи Гарет Бэйлдан осонликча қутулолмайдиган кўринади. Кўп жамоалар уни олмоқчи эмас, оламан деганларига Гаретнинг ўзи рад жавобини бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Бэйлнинг агентлари MLS клубларига уни олишни таклиф қилган ва рад жавобини олган.

Яқинда “Ньюкасл” Бэйлга Мадриддаги маоши миқдорида ойлик ваъда қилиб, 50-60 миллион еврога уни трансфер қилмоқчи эди. Лекин бу  вариант футболчининг ўзига маъқул келмади.

Бэйл бу мавсум барча турнирларда 18 марта майдонга тушди ва бир жуфт гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!