Бибисора Асаубаева пешқадамликни сақлаб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева 2026/2027 йилги мавсум учун тузилган аёллар рейтинги — FIDE Women’s Circuit умумий саралаш жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

4 август ҳолатига кўра, Асаубаева 51,30 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада Хитой вакили Чжу Цзиньэр (39,83 очко), учинчи ўринда эса ҳиндистонлик Вайшали Рамешбабу (29,70 очко) жойлашган. Қозоғистонлик гроссмейстер илк бор жорий йил 8 июнь куни FIDE Women’s Circuit умумий рейтинг жадвалида етакчига айланган эди.

FIDE Women’s Circuit рейтингининг биринчи ўнталиги қуйидагича:
1. Бибисара Асаубаева (Қозоғистон) — 51,30
2. Чжу Цзиньэр (Хитой) — 39,83
3. Вайшали Рамешбабу (Ҳиндистон) — 29,70
4. Харика Дронавалли (Ҳиндистон) — 20,55
5. Анастасия Гнатишин (Украина) — 18,97
6. Александра Горячкина (FIDE) — 16,88
7. Ульвийя Фаталиева (Озарбайжон) — 15,37
8. Афруза Хамдамова (Ўзбекистон) — 14,79
9. Элине Роберс (Нидерландия) — 13,89
10. Нино Бациашвили (Грузия) — 13,86.

 

FIDE Women’s Circuit рейтингини бошқариб бораётган шахматчи дунё шахмат циклининг асосий саралаш босқичи — Номзодлар турнирига тўғридан-тўғри йўлланма қўлга киритади. Ушбу нуфузли мусобақада дунёдаги саккиз нафар энг кучли шахматчи аёл расмий тарзда жаҳон чемпиони унвонига даъвогар бўлиш ҳуқуқи учун курашади. Турнир ғолибаси амалдаги жаҳон чемпионига қарши жаҳон тахти учун матч ўтказиш имкониятини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!