Биласизми, "Челси" ўтган 21 турда тўплаган очколарини бутун бир мавсумда ҳам тўплай олмаган

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 21-турида "Челси" сафарда амалдаги чемпион - "Лестер"га қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Айни дамда Антонио Конте шогирдлари ҳисобида 52 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Тоттенхэм"дан 7 очко илгарилаб кетишди.

Эътиборлиси, "аристократлар" 21 турга келиб 52 очко жамғара олишди. Таъкидлаш керакки улар ўтган мавсум сўнггига қадар ҳам бунча очко тўплай олишмаганди.
Маълумот учун, "Челси" 2015-2016 йилги мавсумда 50 очко тўплаб, мусобақани 10-ўринда якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!