Билол Муҳаммад Махачев муваффақиятининг сирини айтди
Енгил вазн (70,3 кг) тоифасидаги чемпион Ислом Махачев (25-1) нима учун вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлганини америкалик UFC ярим ўрта вазн (77,1 кг) чемпионлигига даъвогар Билол Муҳаммад (23-3-1NC) тушунтирди.
“Бу йигитлар билан машғулот ўтказиш бошқа даражага эга. Доғистонликларнинг менталитети шунчаки бошқача, бу уларни бошқа жангчилардан ажратиб туради. Менимча, Махачев шубҳасиз, сайёрадаги энг яхши жангчи. У аралаш яккакурашнинг энг йирик вакилларидан бири сифатида тарихга кириши мумкин. Фаолиятингиз давомида асосий машғулот шеригингиз Ҳабиб Нурмагомедов бўлса, нур устига нур бўлади. Балки, шунинг учун ҳам бу йигитлар бошқалардан анча кучли”, – деди Муҳаммад Company Media билан суҳбатда.
Маълумот учун, Билол Муҳаммад Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси билан биргаликда машғулотлар олиб боради.
Фикрлар