Бир дарвозабонни уч клуби талашмоқда

Ижара асосида Шотландиянинг “Селтик” жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Фрейзер Форстер “Челси” ва “Арсенал” клубларидан бирини танлаши мумкин.

Трансфер ҳуқуқи “Саутгемптон”га тегишли бўлган 32 ёшли голкипер ишончли ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонмоқда.

“Саутгемптон” Фрейзер Форстерни 10 миллион фунт стерлинг эвазига бошқа жамоага қўйиб боришга тайёр. “Селтик” ҳам бу посбонни ўзида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Форстер фаолияти давомида “Ньюкасл”, “Норвич” ва “Бристоль Роверс” жамоалари дарвозасини ҳам қўриқлаган.

Моҳир дарвозабон бу мавсумда 39 та учрашувдан 17 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 28 та гол ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!