Бир футболчига бешта гранд даъвогар
Жуда ишончли ўйнаяпти
Трансфер ҳуқуқлари «РБ Лейпциг» клубига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Кастелло Люкеба Европанинг қатор етакчи жамоалари диққат марказида турибди.
Футбол инсайдери Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар беришича, француз футболчисига «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ливерпуль», «Барселона» ва «Бавария» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Келаси трансфер ойнаси очилиши билан Люкебани қўлга киритиш учун катта клублар ўртасида кескин кураш бошланиши кутилмоқда.
23 ёшли ҳимоячи 2023 йил августидан бери немис клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У билан амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Кастелло Люкебанинг тахминий трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)