Бир ҳужумчини олти клуб талашяпти

TeamTalk нашри “Аякс” ҳужумчиси Чуба Акпомга Англиянинг олтита жамоаси жиддий қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Амстердамликлар “Арсенал” тарбиялаган футболчини ўтган ёз “Милдсбро”дан 14,3 миллион еврога трансфер қилган эди.

28 ёшли футболчи Нидерландия чемпионатида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Айни пайтда  АПЛ дебютантларидан “Бернли”, “Лутон”, “Шеффилд Юнайтед”, шунингдек, “Эвертон”, “Кристал Пэлас” ва “Фулхэм” Акпомни яна Англияга қайтаришни режалаштиряпти.

“Аякс” раҳбарияти ўйинчини бир неча ой муқаддам трансфер қилганига қарамай, яхши таклиф бўлса, англиялик ҳужумчининг кетишига қаршилик қилмаслигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!