Биринчи истеъфо: Бош мураббий ишдан ҳайдалди
Мағлубият оғир ботди
Германия Бундеслигасида 2026/2027 йилги мавсумда илк мураббий истеъфоси қайд этилди. Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби Ойген Полански эндиликда жамоа бош мураббийи эмаслигини маълум қилди.
Полански истеъфоси «Фрайбург» меҳмонида 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраганидан бир кун ўтиб эълон қилинди. «Боруссия» ҳозирча Бундеслига жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди – жамоа ҳали бирор очко қўлга киритмаган.
Ойген Полански ўтган йил ноябрида «Боруссия»нинг бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ундан аввал у жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи сифатида ишлаган, ундан олдин эса клубнинг ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида мураббийлик қилган.
Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби навбатдаги учрашувини 19 сентябрь куни ўз майдонида «Майнц»га қарши ўтказади.

Изоҳлар (0)