Блаж Рола Мексикада ғолиб бўлди
Zohir2018
Словениялик теннисчи ғолиб бўлди
Словениялик Блаж Рола ва британиялик Лиама Броуди Мексикада ўтган "Челленжер" мусобақаси финалида ўзаро рақобатлашди.
Улар ўртасидаги учрашувга Леоне шаҳри мезбонлик қилди. Мазкур баҳсда Блаж рақибини 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Унга бу ғалаба "Челленжер" бош соврини билан бирга 80 рейтинг очкоси ва 7,200 АҚШ доллари пул мукофотини келтирди.

Изоҳлар (0)