Блахович: "Эҳтимол у менинг навбатдаги рақибимга айланар"
Ярим оғир вазнда (93 кг) собиқ UFC чемпиони Ян Блахович (29-10-1) промоушеннинг яна бир собиқ чемпиони Иржи Прохазка(29-4-1) билан жанг ўтказиш истаги борлигини маълум қилди:
“Ҳа, мен у билан Европада жанг қилишни истардим, аниқроғи Полшада, "Миллий" стадионда. Бу катта ва ажойиб жанг бўлар эди. Мен бу ҳақида анчадан бери гапиряпман, эҳтимол у менинг навбатдаги рақибимга айланар", – деди жангчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Блахович елкасидан олган жароҳати туфайли Александр Ракичга қарши жангни тарк этгани маълум бўлганди.
Фикрлар