Бўлди, Манчестерга ўтишга тайёрман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» клуби «Борнмут» таркибида тўп сураётган чап қанот ҳимоячиси Адриен Трюфферга жиддий қизиқмоқда.

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, инглиз гранди 24 ёшли футболчининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда ва унга бўлган қизиқишини яширмаяпти. Франциялик ҳимоячининг ўзи ҳам «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиш имкониятига ижобий қарайди. 

Шу билан бирга, «Борнмут» музокараларда қаттиқ позицияси билан танилган клуб ҳисобланади, шу сабаб эҳтимолий трансфер осон кечмаслиги кутилмоқда.

Жорий мавсумда Трюффер барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда олти учрашувда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифига айланди.

Ҳимоячининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!